Мурожаатдан судгача: истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояда
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Марғилон шаҳар жамияти истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусан, келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш борасида республикамиздаги илғор жамиятлардан бири ҳисобланади.
Айрим ҳолларда мурожаатни ўрганиш ва бошқа қонуний чоралар кўриш орқали муаммони тўлиқ ҳал этишнинг имкони бўлмайди. Бундай вазиятларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш, даъво аризалари киритиш орқали уларнинг қонуний манфаатларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида Марғилон шаҳар жамияти томонидан судларга 87 та даъво аризаси киритилди.
Шундан:
– 72 та даъво аризаси судларда тўлиқ кўриб чиқилиб, тегишли ҳал қилув қарорлари чиқарилди;
– 15 та даъво аризаси эса айни пайтда судларда кўриб чиқилмоқда.
Ушбу видеода Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари билан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва уларнинг манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш борасидаги фаолият ҳақида суҳбатлашдик.
Истеъмолчи ҳуқуқи — қонун ҳимоясида!



Post Comment