Истеъмолчи эътирофи: Марғилонда ҳуқуқлар ҳимояси амалда
Тошлоқ туманилик Хабибулло Хомидов ўз мурожаатини Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Марғилон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан кўриб чиқилиши натижаларидан миннатдор.
Истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш — Федерация тизимидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг муҳим вазифаларидан бири.
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳам фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўмак кўрсатиш, зарур ҳолларда эса истеъмолчилар манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Эътиборлиси, истеъмолчи ҳуқуқининг амалда тикланиши — қонунчиликнинг ишлаётгани ва жамоат ташкилотининг инсон манфаатларини ҳимоя қилишдаги амалий натижасидир.
Видеоматериалда Марғилон шаҳрида истеъмолчи ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ва бу борадаги амалий ишлар ҳақида сўз юритилади.
Истеъмолчи ҳуқуқи — қонун ҳимоясида!



Post Comment