Сайёр қабулни ташкиллаш ва ўтказиш ишларида давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги

Сайёр қабулни ташкиллаш ва ўтказиш ишларида давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги

Жорий йилнинг 19 август куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбарияти томонидан Қўштепа тумани Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Тадбирни ташкиллаш ва ўтказиш ишларида Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳам ҳамкорлик қилдилар.

Сайёр қабулда иштирокчиларнинг қуйидаги масалалар бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди:

– Истеъмолчи сифатида ҳуқуқлар бузилиши ҳолатлари;
– Савдо ва хизмат кўрсатиш (коммунал, транспорт, алоқа ва бошқалар) соҳасидаги муаммолар;
– Тадбиркорлик фаолиятида дуч келинаётган сунъий тўсиқлар ва ноҳалол рақобат ҳолатлари;
– Реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши бўйича ҳолатлар.

Қабулда ҳар бир мурожаат қонун доирасида атрофлича кўриб чиқилиб, жойида ҳал этилиши имкони бўлган масалалар бўйича тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар эса бошқарма раҳбарияти ҳамда Қўштепа туман жамияти масъуллари томонидан қайд қилиб олиниб, шахсий назоратга олинди.

Post Comment