Халқаро институт талабалари ҳузурида

Халқаро институт талабалари ҳузурида

Озиқ овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтининг мажлислар залида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида “Тоза шаҳар” номли ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов, вилоят чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси ўринбосари Х.Иномов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят ҳудудий бирлашмаси раис ўринбосари Ғ.Маматқулов, Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси матбуот котиби Г.Тўхтасиновалар томонидан маруза қилинди.

Тадбирда жами 96 нафар (шундан 49 нафар аёллар, 47 нафар эркаклар) иштирок этди. Тадбирда маҳалла ёшлар етакчилари, ННТлар, Эко волотёрлар, талаба ёшларга “Тоза шаҳар” лойихаси доирасида белгиланган слайдлар асосида маълумотлар берилди, маҳсус қўлланмалар тарқатилди.

Тадбир сўнгида ролик намойиш этилиб, иштирокчилар ўртасида олинган билимларни мустаҳкамлаш бўйича қизиқарли синов ўйинлари ўтказилди. Ғолиблар ҳудудий бўлинма томонидан сертификатлар билан тақдирланишди.

Post Comment