Ёзёвон туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолият сарҳисоб қилинди

Ёзёвон туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолият сарҳисоб қилинди

Ёзёвон туманидаги Ахборот-кутубхона марказида туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда таянч гуруҳлари фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман жамиятининг 2021–2025 йиллардаги фаолияти натижалари муҳокама қилиниб, ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, истеъмолчилар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ҳуқуқий тарғибот йўналишидаги фаолият юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот жараёнида таянч гуруҳлари фаолларининг жойларда истеъмолчилар билан ишлашдаги ўрни, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тушунтириш ишларини кучайтириш ва истеъмолчилик маданиятини юксалтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги муҳим ташкилий масалалардан бири — Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясига вакиллар сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Йиғилиш якунида туман ҳудудида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш, таянч гуруҳлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва аҳоли билан манзилли ишлашни янада кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Post Comment