Қўштепада таълим соҳаси ходимларига эътибор ва эҳтиром кўрсатилди

Қўштепада таълим соҳаси ходимларига эътибор ва эҳтиром кўрсатилди

«Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан Қўштепа тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари туман ҳудудидаги айрим таълим муассасаларида бўлиб, соҳа ходимлари билан учрашдилар.

Учрашувлар давомида таълим соҳасида меҳнат қилаётган, шунингдек, Федерациянинг фаол аъзолари сифатида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришда муносиб иштирок этиб келаётган устоз ва мураббийларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Туман жамияти масъуллари томонидан фаол аъзоларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг жамоатчилик асосидаги фаолияти ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги иштироки эътироф этилди.

Таъкидланганидек, устоз ва мураббийларнинг жамият ҳаётидаги ўрни беқиёс. Улар нафақат ёш авлодга билим ва тарбия беради, балки ҳуқуқий маданият, масъулият ва жамият манфаатларига дахлдорлик каби муҳим фазилатларни шакллантиришда ҳам катта ҳисса қўшадилар.

Бундай эътибор ва рағбат Федерациянинг фаол аъзоларини қўллаб-қувватлаш, уларни янада фаолликка ундаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги жамоатчилик ҳаракатини кучайтиришга хизмат қилади.

Барча устоз ва мураббийларни касб байрами билан яна бир бор муборакбод этамиз! Уларнинг шарафли ва масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

Post Comment