КонфОП раҳбарининг Фарғона сафари ниҳоясига етди
Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси (КонфОП) бошқаруви раиси Дмитрий Янин Фарғона вилоятига икки кунлик ташрифини якунлаб, Москва шаҳрига учиб кетди. Меҳмонни Фарғона халқаро аэропортидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқукларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов, Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Аҳроржон Рахмоналиев ва бошқа масъул ходимлар кузатиб қолдилар.
Д.Янин Фарғона вилоятига икки кунлик ташрифи давомида вилоятимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ишлар яхши таассурот қолдирганлигини, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, миллатлараро тотувлик, аҳоли тинчлигини сақлаш, унинг турмуш фаровонлигини ошириш, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этиб ўтди.
Ташриф ниҳоясида у кўп миллатли, бағри кенг ва меҳри дарё юртимиз аҳлига ўзининг самимий миннатдорчилигини изхор қилди.
Ҳудудий бирлашма Матбуот хизмати
Post Comment