Йўл харитаси асосида тадбирлар ўтказилмоқда
Ҳудудий бирлашма томонидан 2020 йил 1-чоракда амалга ошириладиган ишлар бўйича йўл харитасига кўра, вилоят ҳудудидаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида “Мен ёш истеъмолчиман” мавзусида турли шакллардаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкиллаш ҳамда тегишли туман ва шаҳар жамиятлари билан ҳамкорликда ўтказиб бориш белгиланган эди. Тошлоқ туманидаги 2-умумтаълим мактабида ташкилланган тадбир юқоридаги режа асосида ишлиб чиқилган график асосида ўтказилиб, унда мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбирда ўқувчиларга юртимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати тарихи, юртимизда мазкур ҳаракатни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, бу борада жаҳон мамлакатлари тажрибаси каби масалалар бўйича атрофлича маълумотлар бериб ўтилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, унинг фаол иштирокчиларига китоблар совға қилинди.
Юқоридаги тадбирлар 15 март “Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни”га қадар вилоятимизнинг бошқа таълим муассасаларида ҳам тизимли асосда ўтказиб борилади.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment