Фуқарога ер солиғи тўловлари бўйича амалий ёрдам кўрсатилди
Фарғона тумани Чимён қишлоғида яшовчи Х.Тошбеков ўзи яшаб турган хонадони ер майдони 8 сотих (0,08 га) бўлиб, унга жорий йил учун 16 сотихга солиқ тўловлари чиқарилганидан норозилигини билдириб, ҳолатга аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Туман жамияти томонидан фуқаронинг мурожати бўйича Ермулккадастр Фарғона туман филиалига ҳамда туман Давлат солиқ инспекциясига аниқлик киритиш бўйича сўров хатлари юборилди. Шунинг билан биргаликда, фуқаро яшаб турган хонадонига бориб, маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида хонадоннинг ҳақиқатдан 8 сотихлиги ҳақида далолатнома тузилди.
Ўрганишда туман кадастр бўлими мутахассислари 2019 йил ҳолатига базада фуқаро номида 13 сотих ер мавжудлиги ва фуқаро 2014 йилда бошлаган кадастр ҳужжатлари икки нусхада тайёрланганлиги, лекин унинг эътиборсизлиги оқибатида ўзида сақлаб, бир нусхасини кадастр бўлимига топширмаганлиги маъулм бўлди. Ўрганиш ишлари натижасида фуқаронинг кадастр ҳужжатлари бўйича ер майдони 8 сотихга тўғирланиб, янги кадастр рақами берилди ва маълумотлар базасига киритилди.
Туман ДСИнинг берган алоқа хатида кадастр бўлими томонидан фуқарога 2020 йил 6 феврал куни базада кўрсатилган янги кадастр рақами ва 8 сотих бўйича солиқ тўловлари белгиланиши кўрсатиб ўтилди.
Юқоридагилар бўйича фуқарога хонадони 8 сотихлиги тўлиқ ўз исботини топганлиги ва барча маълумотлари кадастр бўлими маълумотлар базасига тўғри киритилганлиги ҳақида жавоб хати юборилди.
Мурожаатини ўрганиш натижаларидан қониқиш ҳосил қилган истеъмолчи туман жамиятига ўз миннатдорчилигини баён қилди.
Хилолдин Ғофуров
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси
Post Comment