Истеъмолчи қисман ҳақ бўлиб чиқди
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи Н.Ж. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, газ ва электр таъминоти идораларининг ҳар бири унинг хонадонига нисбатан 200 000 (икки юз минг) сўмдан асоссиз қарздорлик ҳисоблашаётганлигини маълум қилиб, муаммони ечимини топилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди. Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар эса масала юзасидан истеъмолчининг қисман ҳақлигини кўрсатди.
Хусусан, МИБ ходими томонидан адашиб, хонадонга янгитдан ўрнатилган газ ҳисоблагичнинг 00000,757 м3 кўрсаткичини 757 м3 ҳажмида истеъмол қилинган табиий газ сифатида қайд қилиши оқибатида истеъмолчида 200 минг сўмдан ортиқроқ қарздорлик юзага келади. Истеъмолчи 225 000 (икки юз йигирма беш минг) сўм миқдорида тўловни амалга оширади.
Электр таъминоти масаласига келсак, истеъмолчи томонидан бу борада ҳақиқатан ҳам тўловларни ўз вақтида амалга ошириб борилмаганлиги оқибатида унда 251 000 (икки юз эллик бир минг) сўм қарздорлик юзага келганлиги маълум бўлди.
Ўрганишлар натижаларига асосланиб, истеъмолчига табиий газ тўловларидан қарздорлиги йўқлиги, у томонидан амалга оширилган 225 000 сўм маблағ эса газ учун олдиндан тўлов сифатида қайд қилинганлиги, электр энергияси истеъмоли бўйича юзага келган 251 000 сўм қарздорликни эса тезликда бартараф этиш чоралари кўрилиши лозимлиги юзасидан ёзма равишда тушунтиришлар берилиб жавоб хати юборилди.
Зохиджон Эргашев
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment