Тўловларга аниқлик киритиб берилди
Тошлоқ шаҳарчасида истиқомат қилувчи В.Эрматовнинг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган мурожаатида хонадонида истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловларда юзага келган тушунмовчиликларга аниқлик киритиб берилиши масаласи кўтарилганди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, истеъмолчининг 2018 йил 7 ноябрь кунида истеъмол қилинган ичимлик суви учун банк пластик карточкаси орқали тўлаган 300 000 (уч юз минг) сўм тўлови “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман филиали ходимининг (ҳозирда собиқ) совуққонлиги оқибатида корхона компьютер базасига киритилмасдан қолиб кетганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш ишлари доирасида мазкур пул маблағи корхона компьютер базасига киритилди. Истеъмолчи хонадонида истеъмол қилинган ичимлик суви ҳажми, амалга оширилган тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, хонадоннинг 1146 м3 ёки 68180 (олтмиш саккиз минг бир юз саксон) сўм олдиндан тўловдалиги қайд қилинди.
Хуснида Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment