Карантинга амал қилайлик

Карантинга амал қилайлик

 

Фуқароларимизнинг истеъмол соҳасида хавфсизлигини таъминлаш, республикамизда коронавирус касаллигини тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Тошлоқ туманида жамоатчилик мониторинги ишлари олиб борилди.

Туман жамияти мутахассислари ва туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган ўрганувда юқоридаги масалалар юзасидан жамоатчилик фикр-мулоҳазалари билан танишилди. Туман марказидаги ташкилотлар, бозор, савдо дўконлари, умумий овқатланиш объектлари, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳамда жамоат транспортларида пандемия шароитида карантин қоидаларига қай даражада амал қилинаётганлиги ўрганилди.

Жумладан акциядорлик тижорат Халқ банки Тошлоқ туман филиалида бўлганимизда банк ходимлари ва мижозлари учун яратилган шарт-шароитлар, дезинфекциялаш воситалари билан таъминланганлиги ва хизмат кўрсатиш талабларига қай даражада риоя этиб келинаётганлиги билан яыиндан танишилди. Банк мутахассиси Давлатжон Юсупов биз билан суҳбатда айни пандемия даврида мижозларга қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатилаётгани, ходимлар тинимсиз антисептик воситалар билан таъминланаётгани, ижтимоий масофа талабларига риоя этиб келинаётганини таъкидлаб ўтди. Банк муассасасида истеъмолчилар учун зарур бошқа маълумотлар ҳам банк мижозлари танишиши учун қулай жойларга ўрнатилган. Банк масъуллари билан суҳбатда мижозларга хизмат кўрсатишда истеъмол хавфсизлигига оид амалдаги қонунчилик талаблари доирасида иш олиб бориш жоизлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассиси Исақжон Тожибоев  ҳамкорлигида туман деҳқон бозори ва савдо шаҳобчаларида карантин қоидалари талабларига қай даражада амал қилиб келинаётганлигини ўрганиш билан бирга жамоатчилик ўртасида интервью шаклида сўровномалар ҳам ўтказилди. Эътиборлиси, аҳоли билан мулоқотларда уларнинг аксарияти коронавирус касаллиги, ундан ўзи ва яқинларини ҳимоялаш борасида етарли маълумот ва тушунчаларга эга эканликлари қайд қилинмоқда.

Ўрганиш ва таҳлил ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳуснидахон Якубова,

Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin