Йўловчи ташиш фаолияти ўрганишдан ўтказилмоқда
Бугун дунёда юзага келган вазият барча соҳа вакилларидан коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича карантин талабларига қатъий амал қилишни тақозо қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Бағдод туман ҳокимлиги раҳбарлигида ҳудуддаги барча йўналишларда аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчиларнинг амалдаги доимий ва вақтинчалик тартиб-қоидаларга қатъий риоя этишлари устидан назорат йўлга қўйилиб, кунлик таҳлилий ўрганиш олиб борилмоқда. Ўрганиш ишларига туман ҳокимлиги, Транспорт бўлими, ИИБ йўл патрул хизмати, солиқ инспекцияси, адлия бўлими, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, осойишталик маркази, Тохир-Бағдод телевидениеси, хусусий автокорхоналарнинг масъуллари жалб қилинган.
Ўрганиш ишлари асосан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар ва уларнинг тасарруфидаги ҳайдовчилар томонидан карантин тартиб-қоидаларига амал қилиниши, турли инфекцион касалликлар тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари кўрилаётганлиги, автомашиналарнинг санитария ҳолатини талаб даражасида сақлаш, ўтказилаётган дизенфекция ишлари, йўловчи ташиш соҳасида тасдиқланган тарифларга амал қилиниши ва бошқа талабларнинг бажарилишига қаратилган.
Дилором Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment