Истеъмол саватини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган ишлар натижалари эълон қилинди
2020 йил декабр ойида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилди.
Ўрганишлар шуни кўрсатадики, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.
Қайд этиш жоизки, истеъмол саватига озиқ-овқат маҳсулотларидан: нон, ёрма ва дуккакли мевалар, гўшт, сабзавотлар, полиз, мевалар (цитрус мевалар ва зираворлар) сут маҳсулотлари, шунингдек ноозиқ-овқат (дорилар, косметика ва уй-рўзғор буюмлари) маҳсулотлари ва коммунал хизматлар, транспорт харажатлари ва қўшимча ўқув курслари ҳам киритилган.
Таъкидлаш жоизки, истеъмол савати аҳолининг учта ижтимоий-демографик гуруҳи – меҳнатга лаёқатли аҳоли, нафақахўрлар ва болалар учун ишлаб чиқилиши керак. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бир ойда ўртача меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматларнинг қуйидаги рўйхатини тайёрлади:
Федерация Матбуот хизмати
Post Comment