Бешариқдаги ташкилотларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Бешариқдаги ташкилотларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, Мурожаатномада келиб чиққан ҳолда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни аҳолининг кенг қатламлари ўртасида кенг тарғиб қилиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Тадбирлар доирасида Федерация ва унинг ҳудудий органларининг мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида ги ишлари юзасидан ҳам атрофлича тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Бугун тадбирлар 19-умумтаълим мактаби ва 9-мактабгача таълим муассасаларида давом эттирилиб, тарғибот ва тушунтириш ишлари ўтказиш баробарида ташкилотлар ишчи ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам қайтарилди.

Расмда 9-МТМдаги тадбирдан лавҳа.

Улуғбек Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin