Фаол таянч гуруҳлари фаолияти билан яқиндан танишилмоқда
Ҳудудий бирлашманинг 2021 йил асосий фаолият йўналишлари режасига асосан ҳудудлардаги корхона, ташкилот, идора ва муассаларида ташкилланган ва Федерация фаолиятида муносиб иштирок этиб келаётган таянч гуруҳи фаоллари билан ҳудудий бирлашма раҳбар ходимларининг учрашувларини ўтказиш белгиланганлиги тўғрисида аввал хабар бериб ўтган эдик.
Ҳозирда асосий фаолият йўналишлари режаси ижросини таъминлаш мақсадида тизимда “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” тадбирлари ўтказилаётгани ҳам бежизга эмас.
Ҳудудий бирлашма раиси ўринбосари Дилшоджон Фозилов ва бошқа масъуллар ана шу ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини ўрганиш, Федерация тизимидаги таянч гуруҳлари фаолияти билан танишиш мақсадида Фарғона туманида бўлиб, Маданият бўлими, Пенсия жамғармаси, Халқ таълими бўлимлари раҳбар ва масъул ходимлари билан учрашдилар.
Учрашувларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш, ишчи-хизматчиларнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик устидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида туманда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда бу борада яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment