Китоб инсонда ўзига хос дунёқараш ва иммунитетни шакллантиради
Федерация ходимлари “Китобхонлик ҳафталиги” ва унинг доирасидаги ўзи таҳсил олган таълим масканига китоблар ҳадя қилиш акциясида Риштон туманидан ҳам фаол қатнашдилар.
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси, туман Кенгаши депутати Аброржон Собиров бугун ўзи таҳсил олган Зодиён маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 34-умумтаълим мактабига келиб, ўқувчи ёшлар билан учрашди ва уларга китоблар жамламаси ҳадя қилди.
У учрашув давомида китоб ва унинг инсон камолотидаги ўрни хусусида тўхталар экан, китобни инсоннинг ҳуқуқий билимини оширишдаги ўрнига ҳам алоҳида урғу бериб ўтди.
– Ҳуқуқий билимли инсон ҳаётнинг ўнқир-чўнқир сўқмоқларида қоқилмасдан одимлайди. Унда ўзига хос дунёқараш ва иммунитет шаклланади. Бундай инсон эса ҳар хил ғаразли мақсадлардаги шахслар қўлига ҳам тушиб қолиб, жабр чекмайди, – деди туман жамияти раиси ўқувчи ёшларга мурожаат қилиб.
Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment