Ҳудудий бирлашма масъул ходимлари Бувайдада сайёр қабул ўтказдилар
Статистик маълумотларга кўра, Бувайда туманининг Жийдали маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 840 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 945 та оила яшайди. Жами аҳоли сони 4550 киши.
Сайёр қабулда ҳудудий бирлашма раиси ўринбосари Дилшоджон Фозилов маҳалла фаоллари ва ташриф буюрган фуқароларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли тўғрисида, шунингдек Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан жойларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтди.
Сайёр қабул доирасида фуқароларнинг ҳудудга суюлтирилган углеводород гази ва тоза ичимлик суви билан етказиб бериш, коммунал тўловлар, уй-жойлар билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш масалаларидаги мурожаатлари тингланди. Жойида тушунтириш бериш талаб қилинадиган саволларга тушунтиришлар бериш баробарида, қўшимча ўрганиб чиқишни талаб этадиган мурожаатлар тегишли равишда қайд қилиниб, ижрога қаратилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment