Ўтказилган матбуот анжумани доирасида ҳамкорлар тақдирланди
Фарғона вилояти ҳокими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори томонидан тасдиқланган “Фарғона вилояти ҳокими, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказиладиган тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да ҳудудий бирлашма раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “Истеъмолчиларнинг маълумот олиш ҳуқуқи: жорий аҳвол, қонун ижросини таъминлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар. Суд идоралари ёрдамида истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш: соҳадаги ютуқ ва муаммолар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Ўтказилган анжуман доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳудудий бирлашманинг қуйидаги ҳамкорларига “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар тақдим этилди:
Шохидбек Асланов – АОКА Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи. Юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни кенг ёритиш йўналишида кўрсатилаётган амалий ва услубий ёрдамлар учун;
Илхомжон Эшматов – Миллий телерадиокомпаниянинг “O`zbekiston 24” телеканали Фарғона вилоят бўйича мухбири. Юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни кенг ёритишдаги ҳиссаси, жойларда Федерация ташаббуси билан барпо этилаётган “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйлари” тўғрисида тайёрланган туркум ахборот-информацион лавҳалар учун;
Тохиржон Шукуров – Фарғона вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири. Юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни кенг ёритишдаги ҳиссаси, вилоят ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари фаолияти ҳақидаги кўрсатувлар ва ахборот лавҳалари учун;
Шаҳноза Саиджонова – Фарғона вилоят телерадиокомпанияси радио гуруҳи раҳбари. Юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни кенг ёритишдаги ҳиссаси, Farg`ona FM 90.8 радиосида ташкилланган “Iste’molchi huquqi”, “Farg`ona FM javob beradi” радиолойиҳалари учун;
Сардорбек Турсунов – Фарғона вилоят телерадиокомпанияси тележурналисти. Юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни кенг ёритишдаги ҳиссаси, “Huquqingizni biling” телелойиҳаси учун;
Иброхимбек Халимбеков – “Ruxsor” телерадиокомпанияси бош муҳаррири. Юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни кенг ёритишдаги ҳиссаси, вилоят ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари фаолияти ҳақидаги кўрсатувлар ва ахборот лавҳалари учун;
Шавкатжон Ёдгоров – “Iste’mol madaniyati” газетаси бош муҳаррири. Юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни кенг ёритишдаги ҳиссаси, вилоят ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари фаолиятидан туркум материаллар учун;
Тимур Юлдашев – “Nuqtainazar.uz” сайти админи, блогер. Юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятини, шунингдек истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни кенг ёритишдаги ҳиссаси, ҳудудий бирлашманинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни самарали фаолият кўрсатиши йўлида олиб борилаётган ҳамкорлик учун.
Қуйидаги ходимга “Ишдаги ютуқлари учун сертификат” топширилди ва пул мукофоти билан тақдирланди:
Наргизахон Шералиева – Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот ва ахборот мутахассиси. Ҳудудий бирлашма томонидан эълон қилинган “Тарғибот ойлиги” ва “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасидаги тадбирларни самарали ташкиллаш борасидаги хизматлари учун.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment