Мактабгача таълим муассасаларида турли мавзуларда тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда
Бешариқ туманидаги 61-мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари иштирокида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги хамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунинг биргаликда, юқоридаги қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг соҳага оид масалалардаги саволларига жавоблар қайтарилди.
Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment