Ишчи гуруҳи томонидан қурилиш объектларидаги ўрганиш ишлари давом эттирилди

Ишчи гуруҳи томонидан қурилиш объектларидаги ўрганиш ишлари давом эттирилди

Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи томонидан Учкўприк тумани ҳудудида қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда бугунги кунда қурилиш ишлари давом эттирилаётган қурилиш объектлари (бино, иншоот, турар жой бинолари, енгил турдаги қурилмалар, вақтинчалик қурилмалар)нинг қурилиш нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини ўрганиш бўйича жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Ишчи гуруҳи бугун мазкур ҳудуддаги бир неча қурилиш объектларида бўлиб, ушбу объектларда тегишли меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги, сифати ва техник регламентларга мослиги, қурилишда ишлатилаётган материаллар ва буюмларнинг сертификатланганлик ҳолати, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш талабларига риоя этилиши, мазкур объектлардан имконияти чекланган шахсларнинг монеликсиз фойдаланишлари учун яратилаётган шароитлар, экология ва атроф муҳит хавфсизлиги талабларига амал қилиниши ва бошқа шу каби талаблар ижросини таъминланганлиги ҳолатлари билан танишдилар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin