Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг қулоч ёйишидан барчамиз манфаатдормиз

Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг қулоч ёйишидан барчамиз манфаатдормиз

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5012-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сонли қарори асосида аҳоли (истеъмолчилар) мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациянинг таянч гуруҳларини ташкил этиш юзасидан туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида турли мавхулардаги маънавий маърифий тадбирларни ўтказиб борилаётганлиги хусусида аввал ҳам хабарлар бериб боргандик.

Туман жамияти масъуллари ана шу тадбирларни тизимли асосда давом эттириб, тумандаги 54 ва 34-мактабгача таълим ташкилотларида “Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида”, 65-мактабгача таълим ташкилотида эса “Биз барчамиз истеъмолчимиз” мавзуларида ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ўтказдилар.

Тадбирлар доирасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Тадбирлар давомида ташкилотчилар ва тадбир иштирокчилари томонидан юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳааркатини ҳар томонлама кенг қулоч ёйишини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий билимини ва истеъмол маданиятини оширишда давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлиги зарурлиги таъкидланди.

Бахтиёр Жўраев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment