Собиқ назоратчи ортиқча киритилган кубометрлар учун тўловни ўз ҳисобидан тўлаб берди

Собиқ назоратчи ортиқча киритилган кубометрлар учун тўловни ўз ҳисобидан тўлаб берди

Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятига Мевазор МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро М.Юсупов туман газ идораси томонидан ҳисобланган 800000 (саккиз юз минг) сўм қарздорликдан норози бўлиб мурожаат қилган.

Мурожаатда ёзилишича, фуқаро М.Юсупов газ идорасининг мизожлар бўлимига юқоридаги қарздорлик қаердан келганлигига аниқлик киритиш мақсадида мурожаат қилганида, унга Биллинггаз дастурига МИБнинг ўша пайтдаги назоратчиси томонидан ортиқча 2040 м3 газ сарфи киритиб қўйилганлиги сабабли ушбу қарздорлик вужудга келганлигини маълум қилишган. Фуқаро, у ҳолда, ушбу қарздорликни ҳисобидан чиқарилишини сўраганида мижозлар бўлими ходимлари қачонки қарздорлик учун тўлов амалга оширилсагина ҳисобдан чиқарилиши мумкинлигини билдирганлар.

Мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида, газ идораси мижозлар бўлими масъуллари иштирокида, М.Юсуповнинг хонадонига борилганда, газ ҳисоблагич ускунасининг жорий кўрсаткичи 24763 м3 лиги, хонадон тумангаз бўлими ходимлари томонидан тармоқдан узилганлиги ва бу бўйича алоҳида далолатнома ҳам тузилганлиги маълум бўлди. Газ идорасидан олинган маълумот бўйича эса хонадоннинг истеъмол қилинган газ сарфи ҳисоблагичнниг 26803 м3 кўрсаткичигачани ташкил қилади.

Ўрганиш жараёнида МИБнинг собиқ назоратчиси С.Б. билан ҳам боғланилди. У эса ҳақиқатан ҳам хонадон бўйича кўрсаткични юборишда хатоликка йўл қўйганлигини тан олиб, ортиқча киритилган 2040 м3 кўрсаткич учун 750000 (етти юз эллик минг) сўм пул маблағини истеъмолчи фойдасига тўлаб бериш учун розилик билдирди. Тўлов амалга оширилиб, истеъмолчи М.Юсуповнинг истеъмол қилинган табиий газ тўловларидан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома берилди.

Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment