Истеъмолчига пули қайтарилди

Истеъмолчига пули қайтарилди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан фуқаро Н.Солиевнинг якка тартибдаги тадбиркор А.Ахмедовга қарашли савдо дўконидан 1 450 000 (бир миллион тўрт юз эллик минг) сўмга харид қилинган Redmi 8A маркали уяли алоқа телефони сифатсиз чиққанлиги сабабидан сотувчига уни мақбул сифатдагисига алмаштириш бўйича қўйган талаби бажарилмаётганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилши жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Фуқаронинг ўрганишга маълум қилишича, телефон ишлаб чиқарувчи томонидан ваъда қилинган даражадаги вазифаларни бажармаган, хусусан унинг воситасида алоқа сифати унчалик яхши бўлмаган, интернет тармоғида ишлаш қийинчилик туғдирган. Сотувчи эса истеъмолчининг телефонни алмаштириш бўйича талабларини бажармаган.

Ўрганиш давомида сотувчи билан учрашилиб, унга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг уҳқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари, шунингдек юзага келган ҳолатда истеъмолчининг талаблари инобатга олиниши лозимлиги юзасидан тушунтиришлар берилди. Тушунтиришлардан сўнг, сотувчи истеъмолчи томонидан нуқсонли деб эътироф қилинаётган уяли алоқа телефонини қайтариб олиб, унга товар учун тўланган пулни қайтариб беришни маъқул кўрди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment