Таянч гуруҳидан ташаккурнома келди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ва Фарғона шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактаби ўртасида 2007 йилдан буён самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда. Мана салкам 15 йилдирки бу ерда Федерация Таянч гуруҳи фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ушбу таълим масканида фаолият олиб бораётган ва сафларига 200 дан ортиқ аъзоларни бирлаштирган Таянч гуруҳи нафақат Фарғона шаҳрида, балки вилоятимиздаги энг фаол Таянч гуруҳларидан бири саналади. Ўтган даврларни қўйиб турайлик, биргина жорий йилнинг ўзида мазкур ташкилотда меҳнат қилиб келаётган Федерация аъзоларининг 10 га яқин мурожаатлари қонун доирасида ижобий ҳал қилиб берилиб, истеъмолчилар фойдасига 4 625 000 (тўрт миллион олти юз йигирма беш минг) сўм маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилишга эришилди. Шунинг билан биргаликда бу ерда меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимларга доимий равишда беғараз ҳуқуқий маслаҳат хизматлари ҳам кўрсатиб келинмоқда.
Куни кеча мактаб жамоаси шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раисини Ташаккурнома билан тақдирлаганликлари ҳам уларнинг олиб борилаётган ишлардан қониқиш ҳосил қилаётганликларини кўрсатади.
Шермурод Охунов
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment