Учкўприкдаги мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Учкўприкдаги мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Учкўприк туманидаги 5-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериш баробарида, юртимиздаги истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан мазкур ҳааркатни янада ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтдилар.

Тадбир иштирокчилари ўтказилган тадбир доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоблар ва ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment