Туман жамияти аралашуви билан масала ечимини топди

Туман жамияти аралашуви билан масала ечимини топди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига Юқори Қораянтоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Эргашев Нематжондан ёзма тарздаги ариза келиб тушди.

Мурожаатда баён қилинишича, Н. Эргашев 2021 йилнинг апрел ойида туман Марказий Деҳқон бозори ёнида жойлашган “Оила Маркет” кредит савдо марказидан 3 800 000 (уч миллион саккиз юз минг) сўмлик “VIVO” русумли уяли алоқа воситасини истеъмол кредити шартларида сотиб олган. Бироқ буюмдан 10-15 кун давомида фойдаланиши жараёнида қўл телефонида нуқсонлар кузатилиб, ундан фойдаланиб бўлмайдиган аҳволга келиб қолган. Истеъмолчи бу борадаги эътирозлари билан “Оила Маркет” савдо дўконига борганида, дўкон масъуллари уяли алоқа воситасини бошқа шундай маркалисига алмаштириб берамиз, деб уяли алоқа воситасини олиб қолишган. Лекин орадан беш ой ўтса ҳамки, қўл телефони алмаштириб берилмаган. Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка кўра, нуқсонли товар айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида, айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг алмаштириб бериш хусусидаги талаби даъво қилинган пайтдан эътиборан бир ой ичида қондирилиши шарт эди.

Масалага Янгиқўрғон туман жамияти мутахассисларининг аралашуви билан кредит савдо дўконидан нуқсонли товар ўрнига мақбул сифатдаги бошқа уяли алоқа воситаси олиб берилишига эришилди.

Гулчехра Хамидова
Янгиқўрғон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment