Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси делегацияси Хивага етиб келди
Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидаги туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари масъулларидан иборат делегация бугун Федерация ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида ўтказилаётган “Sayyoh-2021” халқаро форумида иштирок этиш учун Хива шаҳрига етиб келди.
Делегация аъзоларини Хоразм вилояти ҳудудий бирлашмаси масъул ходимлари томонидан кутиб олиниб, уларни Форум ўтказиладиган ҳудуд – Хива шаҳрининг Ичан Қала мажмуасига кузатиб қўйилди.
Бугун соат 18-00 да Халқаро форумнинг очилиш маросими ўтказилиши кутилмоқда.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment