Музлатгич соз ҳолатга келтириб берилди
Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Яйпан шаҳрида яшовчи Д.Убайдуллаеванинг сотиб олинган товарда юзага келаётган носозликлардан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганилди.
Маълум бўлишича, у Қумбости маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор Юлдашевга қарашли савдо дўконидан 2021 йилнинг июнь ойида 3 000 000 (уч миллион) сўмга “Бирюса” маркали музлаткич сотиб олган. Бироқ орадан икки ой ўтиб музлатгич ишламай қолган.
Ҳолат бўйича жамият ҳодимлари томонидан ўрганув ишлари олиб борилиб, савдо дўкони сотувчиси Ф.Раҳмоналиевга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни тегишли моддалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада юзага келган ҳолатда истеъмолчи ҳақлиги исботини топиб, унинг мурожаати ижобий ҳал этилишига эришилди.
Истеъмолчининг ўрганиш ишлари натижалари бўйича туман жамияти номига берган Миннатдорчилик хатида савдо дўкони масъуллари томонидан “Бирюса” маркали музлаткични фойдаланиш учун соз ҳолатга келтирилиб берилганлиги маълум қилинди.
Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment