Қарздор ҳақдор бўлиб чиқди

Қарздор ҳақдор бўлиб чиқди

Наманган тумани Катта Тошбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Азамов Хамидулло Федерациянинг Наманган вилоят ҳудудий бирлашмасига “Ҳудудгаз Наманган” туман бўлими томонидан унинг хонадонига нисбатан 750 000 (етти юз эллик минг) сўм нореал қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб мурожаат этган.

Мурожаат Наманган туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилганда қарздорликни ҳақиқатан ҳам нореал эканлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида Х. Азамовга тегишли тўлов дафтарчаси маълумотлари туман газ идораси компьютер базаси маълумотларига солиштирилди. Фуқаро томонидан тўланган барча тўловлар базага киритилди. Натижада олиб борилган қайта ҳисоб-китоблар истемолчининг 212 420 (икки юз ўн икки минг тўрт юз йигирма) сўмга ҳақдорлигини ҳам кўрсатиб берди.

Элдор Сотволдиев
Наманган туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment