Хонадоннинг истеъмол кўрсаткичларига аниқлик киритиб берилди
Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи А.Эргашевнинг фойдаланилган табиий газ учун тўловлар масаласидаги мурожаати ўрганилди.
Мурожаатда билдирилишича, истеъмолчи хонадонига 2021 йилнинг октябрь ойида янги АСКУГ ҳисоблагич ўрнатилади. Бунда хонадон мавжуд эски ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича 129 000 сўм қарздорлик билан янги ҳисоблагичга ўтади. Янги ҳисоблагич ўрнатилишидан уч кун ўтиб, истеъмолчи мавжуд қарздорликни бартараф қилиб қўйиш мақсадида пайнет орқали 500 000 сўм тўловни амалга оширади ва ўзининг ҳисобича 370800 сўм ҳақдор бўлиб қолади. Бироқ истеъмолчини телефони орқали уланган программада эса ҳануз 129 000 сўм қарздорлик бартараф этилмагани маълум бўлади. Фуқаро А.Эргашев бу масала бўйича туман газ идорасига мурожаат қилади. Масъуллар унга ушбу хатолик компьютер дастури томонидан бўлаётганлигини маълум қилишади.
Уринишлари бесамар кетаётганлигини кўрган истеъмолчи хонадони газ тармоғидан узилиб қолмаслиги учун ноябрь ойида икки марта 50 000 сўм ҳамда 100 000 сўм тўловларни амалга оширади. Шундан сўнг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади.
Туман жамияти мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида абонентнинг истеъмол кўрсаткичларига аниқлик киритилиб, унинг табиий газ тўловлари бўйича ҳақдорлиги 428980 сўмни ташкил қилаётганлиги қайд қилинди.
Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси
Post Comment