Фуқаролар мурожаатлари эътиборда

Фуқаролар мурожаатлари эътиборда

Федерация тизимидаги ташкилотларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш учун istemol.uz расмий сайтидаги вертуал қабулхона, 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефони ҳамда PotrebitelUz_bot телеграм ботлари ишлаб турибди. Шунингдек, аҳоли вакиллари томонидан республиканинг туман ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига ҳам тўғридан-тўғри ёзма ва оғзаки мурожаатлар бўлиб турибди.

Хусусан, Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қўшчинор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар номидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда ҳудуд аҳолисига суюлтирилган углеводород газини етказиб беришда кечикиш бўлаётганлиги маълум қилинганди.

Мурожаат туман жамияти ва газ идораси масъуллари иштирокида тезкорликда ўрганиб чиқилиб, аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб берилиши таъминланди.

Дилором Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахасиси

Post Comment