Унитар корхона ишчи-ходимлари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида давра суҳбати ташкилланди.
“Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида ўтган давра суҳбатида корхонанинг ишчи ходимлари иштирок этишиб, унда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари фаолияти юзасидан маълумотлар билан танишиб ўтдилар.
Туман жамияти мутахассислари тадбир доирасида ишчи ходимларнинг истеъмолчилик соҳасига оид саволлари, фикр ва мулоҳазалари ҳамда таклифларини тинглаб, уларга амалдаги қонунчилик талаблари асосида жавоблар қайтаришди. Хусусан тадбир иштирокчиларидан Д.Холматов, С.Хошимова ва бошқаларнинг қўшимча ўрганишни талаб қилмайдиган огзаки мурожаатлари жойида ҳал килиб берилди.
Тадбир сўнгида корхона ва туман жамияти ўртасида ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар келишиб олинди.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment