“Иккинчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми” Бухорода ўтказилади

“Иккинчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми” Бухорода ўтказилади

Бугун, Халқаро истеъмолчилар Конфедерацияси раиси Дмитрий Янин ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида ташкилот раҳбарлари икки томонлама муносабатларга доир масалалар, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

2020 йилнинг 15 – 18 январь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган Биринчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилар форуми доирасида қабул қилинган Тошкент Декларацияси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар белгилаб олинди.

Асосий мақсади истеъмолчилар муаммосининг энг долзарб масалалари бўйича биргаликда қарорлар қабул қилиш, уларни бартараф этиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида янгидан-янги қонунлар ишлаб чиқиш, ўзаро тажриба алмашиш, соҳада юз бераётган камчиликларни атрофлича кўриб чиқиб, қатор муҳим ташаббусларни илгари суришдан иборат бўлган мазкур Форумни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш таклифи ҳам киритилиб, иштирокчилар томонидан маъқулланган эди.

Мулоқот давомида, “Иккинчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми”ни 2022 йилда Бухоро шаҳрида ўтказишга доир таклифлар илгари сурилди.

Федерация Матбуот хизмати

Post Comment