Таянч гуруҳлари фаоллари умумий йиғилиши

Таянч гуруҳлари фаоллари умумий йиғилиши

Федерация кенгаши қарорига асосан ҳудудларда туман (шаҳар) жамиятлари таянч гуруҳлари фаолларининг умумий йиғилишларини ўтказилиши белгиланганлиги ҳақида хабарлар бериб боряпмиз. Кенгаш қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳам таянч гуруҳлари фаоллари йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибидан Федерациянинг янги таҳрирдаги уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамаси, вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдан ташқари конференциясига вакиллар сайлаш масалалари ўрин олди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни атрофлича кўриб чиқиб, тегишли қарорларни қабул қилди ҳамда вилоят конференциясига вакилларни сайлади.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin