Истеъмолчилик соҳасига оид масалалар юзасидан педагог ходимлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

Истеъмолчилик соҳасига оид масалалар юзасидан педагог ходимлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

Ёзёвон туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари умумтаълим мактабларида педагог ходимлар иштирокида истеъмолчилик соҳасига масалаларда учрашувлар ўтказмоқдалар. Бугун 12, 25 ва 26-умумтаълим мактаблари ходимлари билан ҳам шундай учрашувлар ўтказилди.

Тадбирлар доирасида амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти юзасидан қисқача тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, мазкур ташкилотлар ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларига мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.

Маъмура Умарова
Ёзёвон туман жамияти раиси

Post Comment