Истеъмол маданиятини оширишни кўзда тутувчи ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Истеъмол маданиятини оширишни кўзда тутувчи ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари Федерациянинг ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаоллари билан учрашиб, “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида ўқув машғулотларини ўтказмоқдалар. Тумандаги 14-умумтаълим мактабида ўтказилган ўқув семинари ҳам шулар жумласидандир.

Тадбир иштирокчиларига амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини тушунтириш ва тарғиб қилиш баробарида, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан жойларда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Мактаб жамоасига барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиққан ҳолда, кундалик турмуш жараёнида истеъмолчилик масаласида муаммоларга дуч келганда, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда Федерациянинг марказий аппарати ва жойлардаги ижро этувчи аппаратларига мурожаат қилиш тартиблари, улар учун бу борада яратилган қулайликлар тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment