Автомашина газ қурилмасидаги нуқсон бартараф қилинди
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро М.Мирзалиевнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаатда билдирилишича, фуқаро ўзининг KIA русумли автотранспорт воситасига тумандаги Чўлмирзаҳамдам қишлоғида жойлашган устахонада метан газ қурилмасини ўрнаттиради. Бироқ кейинчалик ўрнатилган қурилмада нуқсонлар мавжудлиги маълум бўлади.
Туман жамияти мутахассисининг жойига чиқиб, мурожаат эгаси ва уста И.Абдуқаххоровлар иштирокида ўтказган ўрганишида, ҳақиқатан ҳам мазкур устахонада фуқаронинг автомашинасига 2021 йилнинг ноябр ойида метан газ қурилмаси ўрнатилганлиги маълум бўлди.
Фуқаронинг айтишига қараганда, у автомашинага қурилма ўрнатилган куннинг ўзида Тошкент вилоятида жойлашган газ тўлдириш шоҳобчасига кириб, автомашинасига газ тўлдириш жараёнида газ тўлдириши жараёнида қурилмадаги газ тўлдириш крани ва трубкаларида носозликларни пайқаган. Орадан маълум вақт ўтгач эса, ушбу масала ижобий ечим топишида амалий ёрдам кўрсатилишини Федерация ишонч телефонига мурожаат қилган.
Ўрганиш доирасида устахона масъулларига амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни тегишли моддалари бўйича тушунтиришлар берилди. Натижада автомашинанинг газ қурилмаси соз ҳолатга келтирилиб, мурожаатчига топширилиши эришилган.
Дилорам Мирзаева
Бағдод туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment