Истеъмолчилик соҳасига оид масалалар юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда

Истеъмолчилик соҳасига оид масалалар юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда

Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари таълим муассасаларида ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида тумандаги Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 88-ёрдамчи мактаб интернати педагог ходимлари билан ҳам учрашдилар.

Учрашувда мактаб интернат педагог ходимларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид амалдаги қонунчилик асослари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари фаолияти юзасидан атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, мазкур ташкилотлар ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда истеъмолчилик соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларига мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.

Дилором Мирзаева
Бағдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment