Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни тарғиботи юзасидан жойларда турли тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинаётир. Навбатдаги мулоқотлар туман халқ таълими бўлимига қарашли 2 ва 25-умумтаълим мактаблари ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтди.

“Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” дея номланган давра суҳбатларида туман жамияти мутассадилар томонидан фуқароларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли, мазкур ҳаракатнинг аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини оширишдаги аҳамиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, унинг қуйи тузилмалари, жумладан Тошлоқ туман жамияти томонидан фуқароларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилган ишлар ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар берилди.

Мактаб жамоалари учрашувдан катта таассуротлар олиш баробарида ўзларида мавжуд муаммолар ҳақида гапириб уларга ечим топишда кўмак сўрадилар. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал қилинган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб қилинганларига қонунчиликда белгиланган муддатда жавоб қайтарилиши тушинтирилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутаҳассиси

Post Comment