Вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази мажлислар залида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев бошчилигида ушбу комплексга кирувчи ташкилотлар масъуллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани комплексга кирувчи ташкилотларда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар мавзусини қамраб олди.
Таъкидландики, бугунги кунга келиб мамлакатимизда инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига боғлиқ фаолият билан боғлиқ мустаҳкам қонунчилик базаси шакллантирилди. Тизимда коррупцияга қарши кураш, унинг келиб чиқиши имкониятларини яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, бунда асосий эътиборни жараёнларга инсон омилининг таъсири ва аралашувини камайтиришга қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармони ҳамда шу асосларда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори билан республикамизда ташкил этилган бир неча эркин иқтисодий зоналар қаторида вилоятимизда ҳам Қўқон эркин иқтисодий зонаси ташкилланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган низом асосида вилоятимиз ҳудудида кичик саноат зоналари ташкилланган. Хусусан, бугунги кунда вилоятимизда 90 та кичик саноат саноат зоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар 750 гектар ер майдонида жойлашган. Мазкур кичик саноат зоналарида 732 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўтган йилларда амлага оширилган ишлар натижалари билан 93 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилди. Биргина ўтган йилнинг ўзида вилоятимиздан 800 млн АҚШ доллари атрофида маҳсулотлар экспорт қилиниб, бу борадаги кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 44,0 % ошганлиги қайд қилинди.
Бугунги кунда яқин ҳамкорларимиз бўлган ва бу борада илғор тажрибага эга бўлган хориж мамлакатларига хизмат сафарлари уюштирилиб, вилоятимизнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment