Мактаб жамоаси билан юзма-юз мулоқот ўтказилди

Мактаб жамоаси билан юзма-юз мулоқот ўтказилди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари Федерация устави билан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳудуддаги корхона, ташкилот, идора ва муассасалар ишчи ва хизматчиларининг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида жойларда турли шакллардаги маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб бормоқдалар. Шундай тадбирлардан бири тумандаги 43-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчиларига амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини тушунтириш ва тарғиб қилиш баробарида, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан жойларда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам ахборотлар берилди.

Мактаб жамоасига барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиққан ҳолда, кундалик турмуш жараёнида истеъмолчилик масаласида муаммоларга дуч келганда, истеъмолчилик ҳуқуқлари бузилганда Федерациянинг марказий аппарати ва жойлардаги ижро этувчи аппаратларига мурожаат қилиш тартиблари, улар учун бу борада яратилган қулайликлар тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment