“Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” арафасида
Данғара тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳар йили 15 март кунида дунё бўйича кенг нишонланадиган “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” арафасида тумандаги таълим даргоҳлари ходимлари иштирокида турли маърифий тадбирларни ўтказмоқдалар. Тумандаги 4-мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган тарғибот тадбири шулардан бири.
Тадбирлардан кўзланган мақсад, Федерациянинг таянч гуруҳлари ташкилланган таълим муассасаларида таянч гуруҳи аъзолари ҳолидан хабар олиш, ташкилланмаган муассасаларда ходимлар (истеъмолчилар)ни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатига жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш чора-тадбирларини кўриш, аҳолининг кенг қатламларини соҳага оид янгиликлардан хабардор қилиш ва бошқалардан иборат.
Тадбир доирасида аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилмоқда, ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда, шунингдек қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар тегишли равишда қайд қилиб олиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Рауфжон Туйчиев
Данғара туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment