Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдаги ҳамкорлик

Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдаги ҳамкорлик

Фарғона шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамда шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамкорлигида Тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ҳудудий бирлашма ҳамкорлигида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ижроси хусусида сўз борди.

Барчангизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тасдиқланганди. Ҳудудий бирлашма ва соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида Тараққиёт стратегиясининг тегишли мақсадлари ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса аҳолимизнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари иштироки даражасини ошириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, оқибатда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишларини сон ва сифат жиҳатидан юқорироқ даражага кўтаришдан иборатдир.

Тиббиёт бирлашмасида ташкилланган тадбир доирасида ана шу чора-тадбирлар режаси асосида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилинди ҳамда масъуллар олдига режада кўзда тутилган вазифаларни бандма-банд ижросини таъминлаб бориш бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment