Ўқувчилар истеъмолчилик соҳасига оид билимларини синовдан ўтказдилар

Ўқувчилар истеъмолчилик соҳасига оид билимларини синовдан ўтказдилар

Ҳудудий бирлашма ташаббуси билан вилоят ҳудудидаги таълим муассасаларида ўқувчи ёшларнинг амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги юзасидан билимлари даражасини синовдан ўтказиш, бу борада олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида, танлов асосида, ҳудуддаги олий, ўрта-махсус ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида тест синовлари ўтказилаётганлиги хусусида хабарлар бериб ўтгандик.

Ҳудудий бирлашма топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Қувасой шаҳар жамияти масъуллари томонидан ҳам ҳудуддаги 1 ва 2-ИДУМда ҳамда 1, 2, 4, 5, 6, 8, 22, 27, 28, 29 мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида тест синовлари ўтказилди.

Тест синовларини ўтказиш асносида ўқувчиларга мамлакатимизнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати каби масалаларда қизиқарли маълумотлар ҳам бериб ўтилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Тест синовлари натижалари махсус шаклдаги жадвалга умумлаштирилган ҳолда ҳудудий бирлашмага тақдим этилди.

Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси

Post Comment