Ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида брифинг ташкилланди
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудуддаги 4-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби педагог ходимлари иштирокида очиқ мулоқот ташкилланди. Ундан кўзланган асосий мақсад туман жамияти томонидан 2021 йилда ва жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган ишлар юзасидан жамоатчиликка ахборотлар беришдан иборатдир.
Тадбирда туман жамияти бош мутахассиси Ж.Нишонбоев томонидан Фарғона туман жамиятининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари ижроси устидан олиб борилаётган жамоатчилик назорати тадбирлари юзасидан ахборотлар бериб ўтди.
Шунингдек, тадбир доирасида Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратлари томонидан жойларда олиб борилаётган ишлар, Федерация ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир ишитрокчиларининг саволларига жавоблар қайтарилди.
Одилжон Жунайдуллаев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment