Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари қачон ўтказилишини биласизми?
“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябр кунги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябр кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Режага асосан аҳолини рўйхатга олиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади :
1-5- ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);
6-10- ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
11-22- ноябр кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун);
23-25- ноябр кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).
Шоирахон Ҳалимова
Фарғона вилояти статистика бошқармаси етакчи мутахассиси
Post Comment