Мурожаат қаноатлантирилди
Фуқаро М.Абдурахмонованинг отаси А.Ёрматовнинг хонадони тумангаз идораси томонидан газ баллони билан таъминланиши пайсалга солинаётганлиги хусусида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига мурожаати Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш ишлари доирасида истеъмолчига маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш бўйича фуқаро томонидан Низом талаблари бўйича тақдим этилган зарур ҳужжатлар қабул қилиниб, Е-GAZ дастурига киритилди ва 2022 йил 17 март кунидан суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича 21368-сонли шартнома тузилди, хонадон махсус ID-карта ва 55 литрли 1 дона маиший газ баллони билан таъминланди.
Ўтказилган ўрганишлар давомида тумангаз идораси масъулларига фуқаролар мурожаатларига эътиборли бўлиш, бу борадаги тартиб ва қоидаларга амал қилиш зарурлиги тушунтирилди.
Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
(Иллюстратив фото)
Post Comment