Авиачипта пули қайтариб олинди
Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қорақўйли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Х.Ашурованинг авиачипта пулини қайтариш масаласидаги мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатга кўра истеъмолчи Т.Қурбонов (Х.Ашурованинг турмуш ўртоғи) Бешариқ шаҳри Олтин водий кўчасида жойлашган авиакассадан Россия Федерациясига 2022 йил 21 март куни билан парвоз қилиш учун 2 600 000 сўмга чипта сотиб олган.
Бироқ фуқаро маълум сабабларга кўра Россияга уча олмаслиги аён бўлиб қолгач, учиш амалга ошириладиган кундан 9 кун олдин авиакассага мурожаат қилиб, чипта учун тўлаган пулларини қайтариб олмоқчи бўлган. Аммо қанчалик ҳаракат қилмасин ижрочи томонидан ушбу мурожаат пайсалга солиниб, чипта пулини қайтариб бериш кечиктириб келинган.
Ушбу мурожаатни туман жамиятлари мутахассислари томонидан қонун доирасида ўрганилиши натижасида истеъмолчининг чипта учун тўланган жами пулларини тўлиқ қайтарилишига эришилди.
Ўрганиш давомида мурожаатчи ва авиакасса ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонуни тегишли талаблари тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.
Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment