Ёзёвон туманида “Истеъмолчилар уйи” комплекси топширилиш арафасида
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҳамда ҳудудий бирлашма раҳбари Аҳроржон Рахмоналиев туманда қурилиш ишлари якунига етаётган “Истеъмолчилар уйи”нинг қурилиш жараёнлари билан танишдилар.
Ташриф давомида федерация раиси бино қурилиш ишлари тез мудлатларда ва сифатли тугаллаш бўйича ўзининг кўрсатма ва топшириқларини берди.
Режага кўра, қуриб битказилаётган мазкур “Истеъмолчилар уйи”да фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун замонавий шароитлар яратилади ҳамда аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида “Истеъмолчи кутубхонаси” фаолияти йўлга қўйилиши ҳам кўзда тутилган.
Шунингдек, “Истеъмолчилар уйи”да “Фуқаро – жамоат ташкилотлари – давлат” бирлигини мустаҳкамлаш мақсадида фуқаро мурожаатлари билан ишлашнинг “маҳаллабай” тизимини жорий этишга қаратилган “Ҳуқуқий маслаҳат” маркази ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment